Электрон дарслик яратиш ҳаражатларини
аниқлаш
технологиялари.
Замонавий ахборот
технологияларининг тез суръатлар билан ривожланиши ва ҳаётга кириб бориши
, электрон дарсликлар, яъни ўқитувчисиз ўқитиш технологиясини жорий
этиш ва ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган фаолият сохасини
ривожлантирмоқда. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг қабул қилиниши
таълимни ҳалқаро даражага олиб чиқиш, уни жаҳон
андозаларига мос қилиб, тубдан ислоҳ қилиш энг устивор
вазифалардан бири эканлигини белгилаб берди.
Электрон дарслик яратиш воситаларини қуйидагича таснифлаш мумкин:
§
дастурлаш алгоритмик тиллари;
§
оммавий қўлланишга
мўлжалланган инструментал воситалар;
§
мультимедиа
воситалари;
§
гиперматн ва гипермедиа воситалари;
Дастурлаш алгоритмик тилларида тузилган электрон дарсликларнинг хусусиятлари:
- интерфейснинг хилма хиллиги (ранг палитраси, интерфейс, ЭД структураси, материалнинг тақдим этилиши ва ҳ.к.);
- янгилаш ва назорат
қилиб боришнинг мураккаблиги;
- қўп вақт
ва меҳнат сарфи;
- машина имкониятларига
мос ЭД яратиш
имконяти.
Оммавий қўлланишга мўлжалланган инструментал воситалар малакали дастурчи бўлмаган фойдаланувчилар учун ЭД яратишга хизмат
қилади. Бундай воситалар ёрдамида ЭДларни лойиҳалаш қуйидаги имкониятларни беради:
§
ЭД структурасини шакллантириш;
§
матнни киритиш, таҳрирлаш ва форматлаш (матн таҳрирловчи);
§
статик иллюстратив қисмини
тайёрлаш (график таҳрирловчи);
§
динамик иллюстратив қисмини
тайёрлаш (овоз ва анимация);
§
бошқа воситаларни бажарувчи модулларини киритиш ва б.
Оммавий қўлланишга мўлжалланган инструментал воситаларнинг афзалликлари:
§
малакали дастурчи бўлмаган фойдаланувчилар томонидан ЭД яратиш имконияти;
§
меҳнат ва вақт сарфининг қисқариши;
§
компьютер ва
дастурий таъминот юқори даражада талаб қилинмаслиги.
Шу билан бирга бир қатор
камчиликларни ҳам айтиб ўтиш лозим:
§
интерфейснинг қулаймаслиги;
§
мультимедиа
ва гипермедиа тизимларига нисбатан имкониятларини камлиги;
§
масофавий ўқитиш дастурини яратиш имконияти йўқлиги.
Мультимедиа воситалари.
Мутахассисларнинг
таъкидлашича материални ўзлаштириш даражаси ўқиганда 10%, эшитганда 20%,
кўрса ва эшитса 50%, бошқалар билан муҳокама қилганда 70%ни
ташкил этади. Демак, мультимедиа ахборот узатишни бир неча усулларини – матн,
статик тасвир (расм ва сурат), динамик тасвир (мультипликация ва видео) ва овоз
(рақамли ва MIDI) – интерактив маҳсулот сифатида бирлаштиради.
Аудио ахборот нутқ,
мусиқа, овоз эффектларидан иборат. Видео ахборотнинг статик видео қаторини икки гуруҳга бўлиш мумкин: графика (чизма тасвирлар) ва фото суратлар. Динамик видео қатор статик
элементлардан яъни кадрлар кетма-кетлигидан ташкил топган.
Мультимедиа маҳсулотларининг
бошқа ахборот ресурсларидан фарқли жиҳати катта ҳажмда
бўлишидир. Шунинг учун хозирги пайтда бундай маҳсулотларнинг ташувчиси
650 Мбайт ҳажмли CD-ROM оптик дисклардир.
Гиперматн ва
гипермедиа воситалари
Гиперматн – матн
шаклидаги материалга чизиқли бўлмаган ўтиш усули, матнда баъзи жумлалар
ажратилган бўлиб улар бошқа матн фрагментларига боғланган. Шундай қилиб,
фойдаланувчи нафақат саҳифаларни бирин кетин очиши мумкин балки йўлловчи
жумла ёрдамида бошқа саҳифага ўта олади. Гипермедиа тизимида
расмлар ёрдамида ўтишни амалга ошириш мумкин, маълумот сифатида матн, графика,
видеотасвир ёки овоз бўлиши мумкин.
Гиперматн
технологияси структураси оддийлиги ва қўлланиши қулайлиги жиҳатлари
билан дарсликларга қўйилган талабларга жавоб беради. Лекин, унинг
дизайни ва шу каби баъзи жиҳатларининг
камчиликлари мавжуд. Ҳозирги пайтда турли гиперматн форматлари мавжуд,
булар (HTML, DHTML, PHP ва б.).
Электрон дарслик сериялаб чиқариладиган дастурий маҳсулот
ҳисобланади. Ҳар бир дастурий маҳсулотнинг ҳаражатлари
бўлганлиги каби электрон дарслик яратишда ҳам турли ҳаражатлар
мавжуд. Ҳаражатлар дастурнинг қийинлик даражаси ва қайси
синфга мансублигига боғлиқ. Дастурий маҳсулотнинг tа
хаёт цикли давомидаги асосий ҳаражатлари Са қуйидаги ҳаражатларни
ўз ичига олади:
Ся – tя вақт
давомида дастурни яратишга кетган жами ҳаражатлар ва дастурни яратиш
давомида ЭҲМ қурилмалари ва техник таъминоти ҳаражатлари;
Сэ – tэ вақт давомида
дастурий маҳсулотни тарқатишда қўлланиладиган дастурларни
ишлатишга ва ЭҲМ қурилма воситаларига кетган ҳаражатлар;
Сн – tн вақт
давомида дастурий маҳсулотни назорат қилиб боришга кетган ҳаражатлар,
уларнинг бутлиги ва назорати, модернизция ва ҳатоларини тузатиш, кўпайтириш
ва ҳ.к.
Шундай қилиб, Са=Ся+Сэ+Сн.
Дастурий маҳсулотни яратиш ҳаражатлари:
§
бевосита
лойиҳалаш, дастурлаш, фойдаланувчи талаблари асосида ҳатоларни тузатиш ва синаш -
С1я;
§
дастурий маҳсулотнинг тажриба нусҳасини яратиш – С2я;
§
дастурий маҳсулот яратишни автоматлаштирувчи дастурий воситалар ва технологияларни
яратиш, қўллаш ва тайёрлаш
- С3я;
§
дастурий маҳсулот яратишни автоматлаштиришда фойдаланиладиган
ЭҲМ – С4я;
§
мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш –
С5я ҳаражатларидан иборат.
Асосий ҳаражатлар Сяни ташкил
этувчиларидан С1я ва С2ялар дастурий маҳсулот
яратишнинг бевосита ҳаражатлари, С3я ва С4ялар эса
дастурий маҳсулот яратиш жараёнининг (дастурий ва аппарат)таъминоти ҳаражатлари
ҳисобланади.
Дастурий маҳсулотларни яратишга кетган
бевосита ҳаражатлар - С1я, дастурий маҳсулот ҳаёт
циклининг асосий ташкил этувчисидир. Бевосита ҳаражатларни дастур ҳажми(Дх)нинг
мехнат унумдорлиги(М)га нисбати ва меҳнат сарфининг ўзгариш коэффициент(сij)лари
кўпайтмаси кўринишида келтириш мумкин.
Дастурий маҳсулотнинг тажриба нусҳасини
яратиш ҳаражатлари – С2я, ташувчи (диск)лар, нусаҳа олиш
ва дастур компонентларини йиғиш(С2я1) ҳаражатлари; ҳужжатларнинг
тўлиқ комплектини ишлаб чиқиш(С2я2) ҳаражатларидан
иборат.
Дастурий маҳсулот яратишни
автоматлаштирувчи дастурий воситалар ва технологиялар ҳаражатлари - С3я,
дастурни яратишни автоматлаштириш тизими ва технологиясини яратиш(С3я1)
ҳаражатлари, автоматлаштириш воситалари ва технологиясини ўзлаштириш ва
жорий этиш(С3я2) ҳаражатлари, дастурий маҳсулот яратиш
давомида автоматлаштирилган дастур яратиш тизимидан фойдаланиш(С3я3)
ҳаражатларидан иборат: С3я=С3я1+С3я2+С3я3.
Дастурий маҳсулот яратишни
автоматлаштиришда фойдаланиладиган ЭҲМ ҳаражатлари – С4я,
ЭҲМ сотиб олиш ва ўрнатиш, дастурий маҳсулот яратиш давомида(tя)
ЭҲМдан фойдаланиш ҳаражатларини ўз ичига олади: С4я=a4tя, бу ерда a4-машина вақтининг нарҳи.
Дастурий маҳсулотни яратишга кетган жами
ҳаражатларни аниқлашнинг яна бир усули:
S=(1+q){∑ TiLкн.iWi[(1+Kк)(1+Kу)+Kкх]+Tмб×e}
бу ерда Тi – 1-даражали дастурчининг дастурни яратишга
сарф қилган вақти, одам/кун;
Lкн.i – 1-даражали
дастурчининг иш ҳақи, сўм./кун;
Wi – 1-даражали дастурчилар сони;
Кқ – қўшимча иш ҳақи коэффициенти;
Ку – иш ҳақига устига қўшилган маблағ
коэффициенти;
Kқҳ – қўшимча ҳаражатлар коэффициенти;
q –рентабеллик нормаси, дастурни
тайёрлаётган корхонанинг даромади;
Тмб – машина вақти, дастурни ҳатоларини тузатишга
кетган, соат;
e – эксплуатация ҳаражатлари,
машина вақтининг 1 соатига кетган ҳаражат, сўм. Эксплуатация ҳаражатлари
амортизация (Ма) ва электрқуввати (Мэл) ҳаражатларидан
иборат.
Замонавий ахборот-коммуникация
технологияларининг ривожланиши инсоният олдида янги имкониятлар яратибгина қолмасдан,
янги вазифаларни ҳам юклади. Биз бу мақолада шу вазифалардан
бирига, яъни замонавий ахборот технологияларининг мультимедиа воситаларидан
фойдаланган ҳолда таълим беришнинг янги босқичига, электрон
дарсликларни таълим жараёнида қўллаш имкониятларига ва уларни яратиш ҳаражатларини
аниқлаш технологияларига тўҳталиб ўтдик.
Т.И.Бадалходжаев
аспирант.